Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президенти ролини ўйнайди

0

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг қиёфадоши – ўзбекистонлик механик Умид Исабаев “Халқ хизматчиси” (Слуга народа) сериалида Украина президенти ролини ўйнайди.

Ҳозирда Умид Ялтада актёрлик асосларини ўрганмоқда. Фильм суратга олиш ишлари ҳам ўша ерда бўлади.

Машҳурлик тўлқинидан кейин Умид Исабаевнинг бутун ҳаёти ўзгармоқда, у ҳамма таклифларни қабул қилмоқда: «Comedy Club»да чиқиш қилишдан тортиб кинода роль ўйнашгача. “Халқ хизматчиси” сериали эса ёш ижодкор карьерасининг бошланиши бўлиши ҳам мумкин.

“Халқ хизматчиси” режиссёр Aлексей Кирюшенко томонидан ишланган бўлиб, фильм шиори “кейинги президент тарихи” деб номланади. Фильм бош қаҳрамони ҳозирда Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленский бўлади.

“Халқ хизматчиси” (Слуга народа) сериалининг украин версияси 2015 йилда суратга олина бошланган. Унда Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленский роль ўйнаган. Умид Исабаев ўйнаётган фильм эса украин сериалининг рус версиясидир.

Sof.uz

loading...