Алмазбек Атамбоев суд-психиатрик экспертизага юборилди

0

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Тергов хизмати Чуй вилояти, Аламудун тумани, Қўй-Тош қишлоғида одамларни гаровга олиш ва оммавий тартибсизлик ҳолати бўйича судгача суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Судгача бўлган иш юритуви жараёни давомида турли оғир ва ўта оғир жиноятларда айбланаётган 16 киши гумонланувчи сифатида жалб этилган.

«2019 йил 12 ноябрда бу шахслар оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумонланаётгани тўғрисида хабар берилганлиги сабабли ва Қирғизистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 171-моддасига мувофиқ (Экспертиза тайинлаш учун асос) 16 нафар гумондорга суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу шахслар орасида Алмазбек Шаршенович Атамбоев ҳам бор. Улар Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг психиатрия марказига жўнатилди», – дейилади ИИВ матбуот хизмати маълумотида.

Қайд этилишича, аввалроқ бундай экспертиза тайинланиши ҳақида Қирғизистон парламенти депутатлари Ирина Карамушкина ва Асал Кодуранова хабар беришган.

Бундан олдин, Атамбоев қўрқув ва хиёнат, разолат ва ёлғонга асосланган ҳокимият ҳеч қачон мустаҳкам бўлмаслиги ҳақида баёнот берганди.

 

kun.uz

loading...