Антарктидага кетаётган самолёт йўқолиб қолди. Унинг ичида 38 нафар йўловчи бўлган

0

Чили ҳарбий ҳаво кучларига тегишли транспорт самолёти радарлардан йўқолиб қолди, деб хабар беради «РИА Новости».

Ҳаво кемаси Пунта-Аренас шаҳридаги ҳарбий ҳаво базасидан Антарктикадаги базага парвозни амалга ошираётган бўлган. Hercules C130 бортида 17 нафар экипаж ва 21 нафар йўловчи — нефть тармоғини таъмирлаш бўйича ходимлар бўлган.

Шуниси маълумки, ҳозирги вақтга қадар самолётнинг ёқилғиси тугаган бўлиши керак.

Йўқолган самолётни қидиришга ҳарбий ҳаво кучлари ва қидирув-қутқарув бўлинмалари юборилган.

 

daryo.uz

loading...