Бош прокуратура ота-оналарга мурожаат билан чиқди

0

Бош прокуратура томонидан таълим тизимини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, умумтаълим муассасаларида ота-оналарнинг норозиликларига сабаб бўлаётган салбий ҳолатларни таҳлил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ижтимоий тармоқларда онлайн-сўров ўтказилиши йўлга қўйилди.

«Умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия сифати оширилишини ҳамда моддий-техника базасидан самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш мақсадида мазкур онлайн-сўровда фаол иштирок этишингиз сўралади», дейилади Бош прокуратуранинг расмий хабарида.

loading...