Феъл-атвордан сўзловчи ичимликлар

0

Олимларнинг аниқлашларича, инсоннинг севимли ичимлиги унинг феъл атвори ҳақида кўп нарсани айтиб бериши мумкин экан…

Чой ишқибозлари
Чойхўрлик қилишни ҳуш кўрувчилар очиқ юзли, оқкўнгилгина бўлиб қолмай, қизиқарли суҳбатдошдирлар. Бундай кишилар ёлғизликдан кўра жамоавий ишларни ҳуш кўрадилар.


Қаҳва
Қаршингиздаги инсон қахваҳўр бўлса, билингки уни бошқариш осон иш эмас. Бу тоифа кишиларнинг аксарияти ижодий фаолият турлари билан шуғилланувчи  ва ўзига ишонган шахслардир. Бундан ташқари улар жуда маъсулиятили ва мураккаб феъл атворли инсонлардир.

Сув
Сувни саломатлиги ҳақида қайғурувчи инсонлар севиб ичишади. Уларнинг аксарияти спорт билан мунтазам шуғилланишади. Уларнинг феъл-атворидаги қайсарлик ўзгалардан ажралиб туришларига сабаб бўлади.

Шарбат
Мевалардан тайёрланган сархил шарбат ичишни ҳуш кўрадиганлар ҳушхулқ ва хазилкаш инсонлардир. Улар билан ишлаш, дўстлашиш ёқимли. Чунки улар ҳар қандай вазиятда ҳам атрофдагиларни қўллаб қувватлашга тайёр бўладилар. Бироқ феъл – атвордаги романтикага мойиллик баъзи ҳолларда маъсулиятсизликка олиб келиши ҳам мумкин.

Ширин газли сув
Ширин газли сувларни (пепси, кола, фанта кабилар) одатда ҳушчақчақ, янгиликка интилувчан, эътибор марказида бўлишга интилувчан инсонлар танлашади. Бундай инсонлар ҳаддан ортиқ фаол феъл-атвор билан ўзгалардан кескин фарқ қилади.

 

loading...