Индонезияда тўрт оёқли товуқ дунёга келди…

0

 

Индонезиянинг Ғарбий Суматра вилоятига қарашли Таратак қишлоғида тўрт оёқли товуқ туғилди. Товуқнинг қўшимча оёқлари дум қисмига яқин ерда жойлашган.

— Мен жуда бахтлиман, — дейди товуқнинг эгаси Делиусман исмли эркак. — Бу товуқни бошқаларига қўшмаяпман. Мана, икки ойдан бери тўрт оёқли товуғим яхши катта бўляпти…

Тўрт оёқли товуқ туғилгандан кейин сурати интернетга тарқалиб кетганди. Аллакимлар уни 50 миллион Индонезия рупийси эвазига сотиб олмоқчи бўлишди. Ваҳоланки, бунча пул битта товуқ учун жуда яхши нарх ҳисобланади. Лекин Делиусман товуқни сотмади. Унинг айтишича, бундай мўъжиза ҳар куни ҳам юз беравермайди.

Август ойида Американинг Хилтон-Хед-Айленд шаҳрида икки бошли тошбақа дунё юзини кўрганди.

 

loading...