Маргарита Симоньян: «Россиянинг навбатдаги президенти Путин Владимир Владимирович бўлмайди»

0

«Россия сегодня» халқаро ахборот агентлиги ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян Россия президентлигига келгуси сайловлар бўйича ўз прогнозлари билан ўртоқлашди.

«Россия президенти сайловларига келсак, менинг прогнозим – Россиянинг навбатдаги президенти Путин Владимир Владимирович бўлмайди. Унинг у ёки бу чиқишларидан шундай прогноз қилиш мумкин. Менинг прогнозимга кўра, Путин Владимир Владимирович қайсидир шахсни ёки ўзи ишонадиган шахсларни белгилаб беради ва уни ўз вориси сифатида тавсия этади. Кейин нима бўлишини, Путиннинг ибораси билан айтганда, халқ сайлаганидан кейин биламиз», – деди Симоньян «Комсомольская правда» радиоси эфирида.

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков октябрь ойи охирида Кремль давлат раҳбари вориси ҳақида ўйлагани йўқлигини, иш кўплигини, сайловларгача эса анча вақт борлигини айтган эди.

Путиннинг ўзи сал олдин президент этиб сайланган биринчи кундан ворис ҳақида ўйлашини, аммо бу борада сўнгги гапни сайловчилар айтишини маълум қилган.

Россия президентининг ваколатлари 2024 йилда тугайди. Владимир Путин, Конституцияга мувофиқ, келгуси президент сайловларида иштирок эта олмайди.

Sputniknews-uz.com

loading...