«Микрокредитбанк» Россиянинг ТрансКапиталбанки билан корреспондентлик муносабатларини ўрнатди

0

«Микрокредитбанк» Россиянинг ТрансКапиталбанкида АҚШ доллари, евро ва рубл валюталарида корреспондентлик ҳисобрақамларини очди.

«Микрокредитбанк» мижозлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш учун банк чет эл молия институтлари билан корреспондентлик муносабатлари тармоғини кенгайтириш устида ишламоқда.

ТрансКапиталбанк Россия Федерациясининг тижорат банки бўлиб, юридик ва жисмоний шахсларга кенг турдаги банк хизматларини тақдим этади. Мазкур банк хизматлар бозорида 27 йилдан бери фаолият кўрсатмоқда. У капитал улуши бўйича Россиянинг «Топ-50″талик банклар қаторидан ўрин эгаллаган.

loading...