Москванинг собиқ мэри вафот этди

0

Москва шаҳрининг собиқ мэри Юрий Лужков 84 ёшида вафот этди.

Лужков 1936 йил 21 сентябрда Москвада туғилган. 1958 йилда Москва нефт ва газ саноати институтини тамомлаган.

1974 йилда кимё саноати вазири лавомига тайинланган.

Лужков 1996, 1999, 2003 йилда Москва мэри лавозимига сайланган бўлиб, бу лавозимда 18 йил давомида ишлаган.

2010 йилда Лужков президент Дмитрий Медведев томонидан “ишончни йўқотгани учун” ишдан олинган. Бундан кейин Лужков қишлоқ хўжалиги, хусусан асаларичилик билан шуғулланишни бошлаган.

2016 йил сентябрда Россия президенти Владимир Путин собиқ мэрни  IV даражадаги “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлаган.

topwar.ru

loading...