Президент 2021 йил 1 январгача давлат органларида қоғоз кўринишидаги ҳужжат айланишидан тўлиқ воз кечиш топшириғини берди

0

Ўзбекистон Республикаси президенти “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Белгилаб қўйилишича:

2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари 2-иловада назарда тутилган ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмайди;

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилади ва амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти бўйича зарур ҳисоботларни реал вақт режимида тузиш ҳамда 2021 йил 1 январга келиб қоғоз кўринишидаги бланклар, шакллар ва жадвалларни тўлдиришдан тўлиқ воз кечиш имконини берадиган Барча давлат органлари ва ташкилотларида ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

Давлат органлари ва ташкилотлари Барча давлат органлари ва ташкилотларида ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасида назарда тутиладиган муддатларда ҳисобот юритишнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилишини ва унинг тўлақонли ишлашини таъминлайди.

Белгиланишича, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари ва раҳбарларини белгиланган тартибда электрон рақамли имзолар билан таъминлайди.

kun.uz

loading...