Россиянинг Санкт-Петербург метросида террор ҳаракати уюштирган жангари бир умрга қамалди…

0

 

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург метро бекатида 2017 йил 3 апрел куни даҳшатли даражадаги террор ҳаракати уюштирилган. Террор ҳаракатининг бошида қирғизистонлик 29 ёшли Аброр Азимов турган. У радикал исломийлардан иборат фанатлар яширин гуруҳини тузиб, террор ҳаракати ижрочиси, ҳамюрти Акбар Жалиловга бу иши учун катта пул тўлаган.

Прокурор Надежда Тихонова террорда айбланганларнинг барчасига максимал муддат берилишини сўраган. У ўз сўзида жангарилар тергов жараёнида қийноққа солингани, далиллар сохталаштирилганини айтиб, шу йўл билан жазодан қочишга ҳаракат қилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Суд 11 нафар экстремистнинг жиноий ишини атрофлича кўриб чиқди. Шунингдек барча жангарилар психологик экспертизадан ўтказилгани, ҳаммаси соғлом эканини баён қилди. Портлатиш устаси Жалилов ҳам руҳан саломатлиги айтиб ўтилди. У ўз вазифасини билган, кўрган, ҳис этган ҳолда амалга оширган. Метрода портлатиш уюштиргани учун 200 000 рубл миқдорида ҳақ олган.

Жиноий гуруҳ Санкт-Петербургдаги Товарищский мавзесидаги квартиралардан бирини ижарага олган. Ўша ерда портловчи қурилмаларни ясаган. Суриядаги раҳнамолари билан интернетдаги «Ватсапп» ижтимоий сайти орқали алоқада бўлган.

Тинтув пайтида ижара квартирадан қуроллар ва гранаталар топилди.

Террорчи аёл Шоҳиста Каримова ҳукм ўқилиши билан полга юзтубан йиқилибди. Уни 19 йил муддатга озодликдан маҳрум этишди. Қолганлар 27 йилданга қамалди ва жазони режим кучайтирилган колонияда ўташлари белгилаб қўйилди.

Жангарибоши Аброр Азимов эса бир умрга озодликдан маҳрум этилди.

Судланганларнинг биронтаси ҳам тавба қилмади.

Дарвоқе, метрода содир этилган террор ҳаракати оқибатида жами 15 киши ҳалок бўлган. 67 киши оғир жароҳат олган. Уларнинг аксарияти ҳануз муолажалар олишда давом этмоқда.

Астағфирилло!!!

 

loading...