Саудия Арабистони ресторанларига эркаклар ва аёллар битта эшикдан кирадиган бўлди

0

Саудия Арабистонида ресторанларнинг эркаклар ва аёлларнинг кириши учун алоҳида эшиклар ўрнатиш мажбурияти бекор қилинди, дея хабар бермоқда ВВС.

Ҳукуматнинг сўнгги қарорига биноан эшик масаласи ресторанларнинг ихтиёрида қолдирилди: улар хоҳласа битта, хоҳласа иккита эшик ўрнатади.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон 2017 йилда бошлаган ислоҳотлар дастури доирасида аёллар учун бир қатор ўзгаришлар амалга оширилишини айтган эди. Шундан сўнг хотин-қизларнинг автомобил бошқаришига, бир қатор соҳаларда ишлашига рухсат берилди.

 

azon.uz

loading...