Сифатсиз хизмат учун 8 миллион сўм тўланди. Кейин-чи?

0

Ҳозирги кунда аёлларимиз косметологик хизматга кўп мурожаат қилишмоқда. Гўзаликка барча аёл бирдек интилади.

Шайхонтохур туманида истиқомат қилувчи фуқаро Г. И. ҳам муолажа олиш мақсадида косметологга юзланди. Аммо, натижа у кутгандек бўлиб чиқмади. Кўрсатилган хизматдан норзи бўлган фуқаро Чилонзор туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Мурожаатга кўра, Чилонзор туманида жойлашган Косметология маркази кўрсатмаган хизмати учун мижоздан 8.000.000 сўм олиб, қайтариб бермаган.

Ариза бўйича ҳолат Жамият томонидан ўрганиб чиқилди. Сифатсиз муолажа қилган косметологик клиника томонидан истеъмолчига 8.000.000 сўм тўлиқ қайтарилди.

loading...