Термизда ўқувчи 25 ёшли йигитни пичоқлади

0

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги “Dark City” кафеси олдида тунги 01:30 ларда кўнгилсиз воқеа содир бўлди.

Шаҳардаги 1-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ф.Қ. ва Жарқўрғон тумани “Янгиобод” маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Қ.Р. ўртасида жанжал келиб чиқди. Жанжал пайтида Ф.Қ. маст ҳолда Қ.Р.нинг қорнига пичоқ санчиб олди. Жабрланувчининг акаси, 1991 йилда туғилган К.Р. эса бунга жавобан Ф.Қ.нинг юз ва бош қисмига уриб, жароҳат етказди.

Натижада Қ.Р. ва Ф. Қ. шифохонага ётқизилди.

Ҳолат юзасидан Ф. Қ. ва К.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Qalampir.uz

loading...