Трампни «тентак чол», деб аташди!

0

«Унинг бу қадар жиддий эмаслиги ва ўзини йўқотганидан, кун келиб у ҳақда «телба чол», дейишдан бошқа иложимиз қолмаслиги мумкин», – деб баёнот қилган Ким Ён Чхоль.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг яқинда КХДР ҳақида айтган гаплари ихлосимизни қайтармоқда ва унинг «телба чол» эканлигини кўрсатмоқда, деб баёнот қилди Шимолий Кореянинг Осиё-Тинч океанида тинчлик учун қўмитаси раиси Ким Ён Чхоль.

Трамп сал олдин ўзининг «Twitter»ида КХДР етакчиси Ким Чен Ин «ўта ақлли» эканлигини, агар жуда душманона ҳаракат қиладиган бўлса, «ҳаммасини йўқотиши» мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Трампга кўра, Ким Чен Ин шу боис «Қўшма штатлар президенти билан бўлган «ўта яхши муносабатларини» ошкор этмайди ёхуд АҚШда ноябр ойида бўладиган сайловларга аралашмайди».

Трамп, бунга қадар, 7 декабрда ҳам журналистларга шимолий кореялик етакчи билан «муносабатлари ўта яхшилигини», аммо шу билан бирга КХДР томонидан муайян душманлик борлигини айтган эди.

«Бизнинг бошқа йўқотадиган нарсамиз йўқ. Ҳатто АҚШ биздан яна ниманидир олиб қўйиш билан таҳдид қилса, улар бизнинг мавжудлигимизни, бизнинг кучимизни, уларга бўлган нафратимизни биздан тортиб ололмайди… Трамп агар биз нимадир қилсак, у қаттиқ ҳайратланиши ҳақида айтган эди. У албатта, ҳайратланади. Биз у ҳайратланиши учун албатта буни қиламиз, агар у ҳайратланмаса, бизнинг ихлосимиз қайтади», – деб айтган Ким Ён Чхоль, унинг сўзларидан Корея Марказий телеграф агентлиги иқтибос келтирган.

КХДР Трампнинг таҳдидларини «ит акиллаши»га ўхшатди

Ким Ён Чхоль, шунингдек, Трампнинг сўзлари, бу шунчаки «таҳдид» эканлигини ва бундай хатти-ҳаракат «кўнгил совишини» келтириб чиқаришини қўшимча қилди. «У бундай ҳаракатларга йўл қўйиб, ҳар сафар шунчаки ўзининг сабрни йўқотган чол эканлигини исботламоқда. Унинг сўзларидан у ҳаддан зиёд хавотирдалиги билиняпти. Унинг бу қадар жиддий эмаслиги ва ўзини йўқотганлигидан, кун келиб уни «телба чол» дейишдан бошқа иложимиз қолмаслиги мумкин», – деб баёнот қилган Ким Ён Чхоль.

У, шунингдек, агар Трамп бундай ҳаракатларини давом эттирса, «Раис Ким Чен Иннинг у ҳақдаги фикри ўзгариши мумкинлигини» қўшимча қилган.

sputnik.uz

 

loading...