Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 11 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

1

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

11 декабр куни қанча керак бўлса, шунча орзу қилинг. Лекин билинг, ҳамма орзулар ҳам ҳақиқатга айланавермайди. Ҳаммаси ушалиши учун иллюзия қаъридан чиқишингиз, амалий ишларга қўл уришингиз лозим. Ана шунда барча орзуларингиз ҳақиқатга айланади. Ишхонада раҳбарлар зиммангизга юклаган вазифаларни юз фоиз адо этишга ҳаракат қилинг. Оилалилар кечқурун беихтиёр эркинликка ташналик сеза бошлашлари мумкин. Маълум вақт дўстлар билан мулоқот қилинг, ўтиб кетади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Янги йил тобора яқинлашиб келмоқда. Аммо сизнинг қалбингиз гўёки бўм-бўш. Бир мисқол бўлсин қувонч сезилмайди. Ишларингиз ўнгидан келишини таъминламасангиз, яқинларингизга совғаларни қандай харид қиласиз? Шу ҳақда ўйлаб кўрсангиз яхши бўларди. Ижод кишиларининг барча ўйлаб қўйган режалари амалга ошади. Кечки пайт кўпроқ вақт пиёда кўчаларда сайр қилишингиз тавсия этилади. Бу саломатлигингиз мустаҳкам тортишида, организмингиз дам олишида асқотади.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

11 декабрда молиявий масалада омадингиз чопмаслиги кутилади. Кам бўлса-да, йўқотишларга юз тутишингиз эҳтимоли бор. Куннинг иккинчи ярмида жисмоний машқлар, сузиш билан банд бўлишингиз керак. Бу саломатлигингизни мустаҳкамлайди. Ўзингизга бўлган ишончни оширади. Агар бу амалларни ёлғизликда адо этгингиз келмаётган бўлса, ишончли шерик топинг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланиш режимини бузманг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Принципиаллигингиз бугун ўз сўзини айтиши мумкин. Қайсидир соҳада боши берк кўчага кириб қолишингиз хавфи бор. Молиявий мукаммалликка йўналтирилган лойиҳалар бугун кун давомида муваффақиятли якун топади. Тадбиркор бўлсангиз, яқин ва янги ҳамкорлар топиб, сира ўйланмасдан келишувларга эришиш ҳаракатига тушаверинг. Ўтмишдаги хатоларни, муваффақиятсизликларни ёдга олманг. Кечқурун зиёли дўстлардан бири ишингиз бўйича оқилона бир маслаҳат бериши мумкин.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

11 декабр куни нуқул фантазияларга берила бошлашингиз хавфи бор. Сиз шу қармоқдан озод бўлиб, амалий ишга ўтишингиз керак. Хаёлпарастлик, фантазия билан пул топиб бўлмайди. Иммунитетни кўтаришга бағишланган барча амаллар бугун муваффақиятли кечади. Шамоллашдан, ангинага йўлиқишдан сақланинг. Агар хасталанишга улгурган бўлсангиз, халқона усуллар ёрдамида даволаниш аҳамиятлироқ кечади. Яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Нимани режа қилган бўлсангиз, амалга ошади иншооллоҳ. Лекин ҳаракат, тезлик ҳам шунга яраша бўлиши керак. Рўзғордаги муаммоларни бир бошдан бартараф этишни бошланг. Ҳаммасига баравар ёпишсангиз, ўлда-жўлда қолиб кетиши турган гап. Кун мобайнида дўстлардан ёки қариндошлардан бири сизга қўнғироқ қилиб туша олмаслиги кутилмоқда. Яхшиси, унга ўзингиз қўнғироқ қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини жуда асрашлари талаб этилади.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

11 декабрда ҳамкасбларга ютуқларингизни айтиб камроқ мақтанинг. Яхшиси, умуман бу ҳақда гапирмасангиз ҳам ёмон бўлмайди. Ишларингиз бугун керагидан ҳам кўпроқ бўлади. Кечга қадар чарчоқ, толиқиш оёғингиздан олиши эҳтимолдан холи эмас. Агар вақти-вақти билан дам олиб, нафас ростлашга имкон топсангиз, бу қадар чарчамаган бўлардингиз. Кечқурун дўстлардан бири қаёқдаги гапларни гапириб асабингизни бузиши мумкин. Сукут сақлаб қўя қолинг. Шуниси тинч.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Ишонинг, бугундан меҳнат таътили олиш ҳаракатига тушмасангиз, кейинчалик жисмоний зўриқишларни умуман кўтара олмас даражага етишингиз тайин. Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш ҳаракатига тушинг. Бунинг учун чўнтакни қаппайтиришингиз талаб этилади. Қанчалар билимдон бўлманг, бугун ҳеч кимга бу хислатингизни намойиш этманг. Кимлардир кун давомида бош ва оёқлар оғришидан безовталаниши мумкин. Чорасини кўринг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

11 декабр куни тадбиркорлар эртадан кечга қадар югур-югурлардан бўшамасликлари мумкин. Янги ҳамкорлар топган бўлсангиз, тезроқ келишувларга эришиш, фойдали шартномалар тузиш пайида бўлаверинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар туб бурилишга гувоҳлик қилишлари кутилади. Афсуски, бу бурилиш сизнинг фойдангизга бўлмаслиги ёмон. Илож қанча?!. Буни ҳаёт деб қўйибди. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун горизонтал ҳолатда бўлинг. Аниқроғи, кўча кезиб беҳуда вақт сарфланишига йўл қўйманг. Имкон топсангиз, дам олинг, нафас ростланг. Шахсий ҳаётда ҳам кўп нарсаларга ўзгартишлар киритишингиз керак бўлади. Жуфтингиз билан тез-тез жанжаллашиб қолаётган бўлсангиз, очиқчасига гаплашиб олиш йўлини қидиринг. Ғийбатчи, ҳасадгўйлардан қочинг. Чув тушиб қолишдан сақланинг. Тўғри овқатланинг. Меъёрни билинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

11 декабрда қовға буржи остида туғилганларни мўъжизали лаҳзалар кутади. Улар асосан шахсий ҳаётингизга тааллуқли бўлади. Янги танишувлар бошингизга тушса, эътиборли бўлинг. Оиласизлардан кимдир куннинг иккинчи ярмида ўзига ёқадиган, орзусидаги инсонни учратиши мумкин. Айримлар молиявий инқирозга юз тутиши эҳтимолга яқин. Лекин кайфиятни туширманг. Ҳаммаси ўткинчи. Ёруғ кунлар олдинда. Бардам бўлинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун сизни тақдирнинг шундай совғалари кутиб қоладики, қанот бойлаб осмонларга парвоз қилгудек хурсанд бўласиз. Кун бўйи бир-биридан ажойиб, қизиқарли танишувларни бошдан кечирасиз. Эмоцияни назоратда ушланг. Унинг дастидан обрўйингизга путур етиб қолмасин. Оилавий бюджетингиз қатъий назоратда бўлиши лозим. Шахсий автомобилингизда олис сафарга отланишдан воз кечинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.