ВАНГАНИНГ 2020 ЙИЛ УЧУН БАШОРАТИ…

0

 

Болгариялик буюк башоратчи Ванга оламдан ўтганига 23 йил бўлди. Аммо у айтиб кетган башоратлар кетма-кет ўз исботини топмоқда. Ванга 2020 йили дунё аҳлини қандай ҳаёт кутишини ҳам албатта башорат қилган. Ванга айтгандики, 2020 йил молиявий инқироз билан бошланаркан. Кўплаб давлатлар инқироз туфайли жиддий азият чекади.

Бундан ташқари, ер юзида табиий офатлар ҳам кўп маротаба кузатилади. Бунга қуёшдаги фаоллашув сабаб бўларкан.

— Вақт келади, — деганди Ванга. — Қуёш нур сочишда давом этади. Лекин иссиқлик бермайди…

Ваҳоланки, бу ҳақда ҳозирги кунда НАСА олимлари ҳам айтишмоқда.

Ванганинг башоратига кўра, Ғарбий Европада диний масалада катта жанжаллар, тўқнашувлар содир бўлади. Тартибсизликлар, тўқнашувлар бир неча йил давом этади.

2020 йил охирига бориб Украина ва Россия ўртасидаги муносабатларга ечим топилади.

— 2020 йили Россияни қурғоқчилик забтига олади, — деганди Ванга. — Аммо Халқаро майдонда муваффақият қозонади. Хитой, Ҳиндистон, Россия иттифоқи тузилади.

 

loading...