Хитойлик ўлимга маҳкум этилган эркак 11 йилдан сўнг турмадан озод этилди…

0

 

2008 йили хитойлик 51 ёшли Ли Цзянонгни 75 ёшли қўшни кампир Цао Цзюйинни ўлдирганликда айблаб қамоққа олишган. Тез орада суд уни қатл этиш ҳақида ҳукм эълон қилганди.

Цзюйин 2007 йил охирида ўлим топган. Мурдасини ўзи ишлаган цемент заводидаги чуқурдан тортиб олишган. Аёлнинг оғзи изолента билан ёпилган, бошида тўмтоқ буюм билан урилгандан кейинги жароҳатлар қолиб кетганди.

Полициячилар қўшниси Ли Цзянонгни қотилликда гумон қилишди. Қандай йўл билан далил топишди, худо билади. Натижа шундай бўлдики, эркак биров содир этган қотиллик туфайли қамалди, унга нисбатан ўлим жазоси белгиланди. Мана, орадан 11 йил ўтиб Ли Цзянонгнинг қариндошлари аппеляция судига яна бир бор мурожаат этишди. Бу сафар ғалаба улар томонда бўлди. Суд ҳақиқатан эркакни айблаш учун далиллар етарли эмаслигини тан олди. Ли Цзянонг турмадан озод этилди.

 

loading...