22 нафар аёл «Оскар» совриндорини шилқимликда айбламоқда

0
kinopoisk.ru

Америкалик актёр Кьюба Гудингни «шилқимликда» айблаётган аёллар сони 22 кишига етди.

Аввалроқ актёр 2018 ва 2019 йилларда Нью-Йоркда учта аёл билан боғлиқ жинсий зўравонлик, шилқимлик бўйича барча айбловларни инкор этиб, айбсизлигини эълон қилганди.

Бунгача прокурорлар 15 нафар аёл Кьюба Гудингга қарши чиқаётганини маълум қилганди. Телеканал хабарига кўра, 51 ёшли актёрга қарши айбловларга яна 7 нафар аёл қўшилган. Таъкидланишича, биринчи айблов 2003 йилга бориб тақалади. Янги аризаларга кўра актёрга қарши айбловлар расман эълон қилинмади.

Прокуратура аёлларни айбловнинг янги гувоҳлари сифатида иштирок этиши учун судьянинг рухсатини сўрамоқда. Мазкур масала бўйича қарор 22 январь куни қабул қилиниши керак. Актёрнинг адвокати Марк Жей Хеллернинг айтишича, унинг мижози барча айбловларни рад этмоқда.

Афроамерикалик Кьюба Гудинг 1991 йили «Маҳалладаги болалар» фильмида бош роллардан бирини ижро этгач танилиб кетган. «Жерри Магуайр» фильмидаги роли учун 1996 йилда у «Оскар» олган. 2002 йили актёр Голливуддаги хиёбонда юлдуз соҳибига айланган.

CNN

loading...