Андижонда ҳарбий қисмни кузатаётган шубҳали шахс қўлга олинди

0

Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларидан бирини кузатаётган шубғали шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Чегара қўшинлари Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳарбий қисмдаги хизматчилар хизмат фаолиятини олиб бораётган шубҳали шахсни пайқаган ва ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида уни қўлга олишган. ДХХ ва Ички ишлар идораси ходимлари билан ҳамкорликда холислар иштирокида тинтув ўтказилган.

Текширув жараёнида бу шахс 1993 йилда Қирғизистон Республикасининг Жалолобод шаҳрида туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган А.Э. исмли шахс эканлиги маълум бўлади. Унинг ён чўнтагида 4,4 грамм миқдорда марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

qalampir.uz

loading...