БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

АЁЛЛАРГА ҚИСҚАЧА ТАЪРИФ:

Аёл — худди болага ўхшайди. Хафа қилдинг дегунча, йиғлаб онаси томон талпинаверади.

Аёл — театр. Бугун комедия намойиш этса, эртага фожиа кўрсатиши ҳам ҳеч гап эмас.

Аёл — муаллимадай гап. Ўзингни барча саволларга пухта тайёргарлик кўрган ҳисоблайсан-у, кутилмаганда хато топиб мулзам қилади.

 

* * *

 

Грузин катта йўл бўйида қўлида магнитофон тутганча турар ва такси тўхтатарди. Машина келиб тўхтагач, ҳайдовчидан сўради:

— Оғайни, бўшмисан?

— Бўшман.

— Туш унда, бирга рақс тушамиз!

 

* * *

 

Икки дўст учрашиб қолишди.

— Нега хафасан?

— Э, биринчи хотинимнинг янги эри қўнғироқ қилди.

— Нима деди?

— Унга уч йил яшаб ҳам торт пиширишни ўргатмаганим учун жанжал қилди.

 

* * *

 

Эр кечқурун ишдан қайтгач, хотини деди:

— Эртага ишхонангизда мукофот пули беришади.

— Сен қаердан била қолдинг?

— Қўшни хотинлар айтди.

Эртасига ишга борса, ҳақиқатан мукофот пули беришди. Уйга қайтгач, хотини яна деди:

— Сизни янги лавозимга тайинлашади.

— Қаердан биласан?

— Қўшни хотинлар айтди.

Эртасига ростдан ҳам уни янги лавозимга тайинлашди.

Орадан уч кун ўтгач, хотини деди:

— Сиз қамаласиз.

— Қаердан биласан?

— Қўшни хотинлар айтди.

Айтилганидек, эртасига ишдаги ҳисоб-китобларда камомат пайдо бўлгани сабабли қамаб қўйишди. Турмага хотини ташриф буюриб деди:

— Сизга зўр адвокат топдим!

Эр:

— Э, адвокатингни бошимга ураманми? Қўшни хотинлар нима деяпти? Қачон қамоқдан чиқарканман? Шундан гапир!

 

* * *

 

Хотин эридан сўради:

— Нега уйларни йиғиштирмабсиз? Менга ёрдам берсангиз бўларди-ку! Ишга бормадингиз, қўлингиз барибир бўш эди!

— Йўқ, қўлим бўш эмасди. Кун бўйи қучоғимни очиб фақат сени кутдим, жоним!

 

* * *

 

Аёл ибодат қиляпти:

— Худойим, менга ақл бер ва эримни тушуна олай. Қалбимга муҳаббат ато эт, эримнинг хурмача қилиқларини кечира олай. Фақат куч берма! Акс ҳолда уни уриб ўлдириб қўйишим мумкин!

 

* * *

 

Эр хотинига деди:

— Азизам, сира ўйланмасдан уй супур-сидири, кир ювиш, кийимларни дазмоллаш, овқат тайёрлаш, мол-ҳолга қараш билан шуғулланавер! Ҳозирча менинг хотиним экансан, сени умуман ишлатмайман.

 

* * *

 

ЭЪЛОН:

— «Метрополитенимизга машинистлар, чипта, рельс, шпал, вагон ва ер остидаги туннел сотувчилари керак.»

loading...