Боксчилар миллий байроқсиз Олимпиадага боришдан бош тортишди

0

Россия терма жамоаси боксчилари Токиодаги Олимпия ўйинларига миллий байроқсиз боришдан бош тортишди. Бу ҳақда Россия Бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев маълум қилди.

“Болалар суд орқали байроқ остида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишни сўрашмоқда. Ҳозир Россия Олимпия қўмитаси ва РУСАДА ҳаракатларини кузатиш лозим, лекин ўзимиз ҳам ушбу қарор устидан шикоят келтириш имкониятини таҳлил қиламиз. <…> Биз учун энг асосийси, боксчилармиз Россия байроғи остида иштирок этиши ва мадҳияси янграшидир. Буларсиз иштирок этишнинг маъноси йўқ”, – деди Кремлев.

Шунингдек, у допинг нафақат Россиянинг, балки бутун жаҳон спортининг муаммоси эканини айтди. Унга кўра, бунда мамлакатни эмас, балки “аниқ бирор кишини ёки аниқ бир федерацияни” айблаш керак.

Sptniknews-uz.com

loading...