ДИҚҚАТ! ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ФИРИБ УСТАЛАРИ ПАЙДО БЎЛДИ!!!

1

 

Фирибгарлар энди Қамчиқ довонини қора қилган ҳолда одамларнинг пулини шилишга ўтибди. Улар СМС хабар орқали гўё Қамчиқ довонидан туриб фуқароларни чув туширишга ҳаракат қилишмоқда. Қуйида шундай СМС хабар матнини ўқинг-а:

— Ассалому алайкум!! Мен онамнинг таъзиясига кетаётгандим. Қамчиқ довонида машинам бузилиб қолди. Шу ерда қолиб кетдим. Менга сизларнинг ёрдамингиз жуда ҳам керак. Илтимос, телефон рақамимга пича пул ташлаб берсангиз!

Милиция ходимларининг гапига қараганда, фирибгарлар одатда 25 минг сўм, баъзида ундан ҳам кўпроқ пул ташлашларини сўрашади.

Одамлар орасида кўнгилчан, кучли эмоцияга эга инсонлар кўп. Фирибгар унинг раҳмини келтирадиган мазмунда хабар жўнатгач, худо йўлида дейишади-ю, пулни айтилган рақамга ташлашади. Аслида эса пул сўраган одам ғирт фирибгар, қасамхўр бўлиб чиқади.

Шуни ҳисобга олиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари фуқароларни ҳушёр туришга, пешона тер эвазига топилаётган пулларни кўкка совурмасликка чақирмоқда.

 

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Hudo korsatmasin onaning janozasida ishtirok eta olmaslikni. Menimcha bu ifloslarni onasi vafot etib ketgan. Bolmasa bunchalik tuban ketmagan bolarsi

Comments are closed.