Электромобиллар яқин келажакда дунё бўйича 80 минг одамни ишсизга айлантиради…

0

 

Кейинги пайтларда дунёдаги кўплаб фуқароларнинг дизелга, бензин, соляркага ишлайдиган автомобиллардан воз кечиб, электромобилга ўтиши янгилик бўлмай қолди. Аммо аҳвол шундай давом этадиган бўлса, яқин орада дунё бўйича 80 минг одам ишсиз қолади. Буни дунёдаги кўзга кўринган автоконцернлардаги қисқартиришлар мисолида кўриш мумкин. Масалан, «Audi» ва «Daimler» компаниялари ҳозирнинг ўзида жами 20 минг ишчи оммавий тарзда қисқартира бошланганини маълум қилган. Бунга автомобиллар сотуви даражаси пасайиши ва эҳтиёт қисмлар қимматлашувини сабаб қилиб кўрсатишмоқда. «Audi» компанияси раҳбарларининг айтишича, яқин ойларда 9500 киши ишдан бўшатилади. Бу компанияга 6 миллиард евро миқдордаги маблағни иқтисод қилиш учун имкон яратади.

«Ford», «Nissan» ва «General Motors» компаниялари ҳам ишчиларни оммавий равишда қисқартиришга тушган.

Экспертларнинг фикрича, 2019 йили 88, 8 миллионта автомобил ишлаб чиқарилади. Бу 2018 йилдагига нисбатан 6 фоизга кам демакдир. 2020 йили эса дунё бўйича 78, 9 миллионта автомобил ишлаб чиқариш режалаштирилган. Демак, келаси йили ҳам йирик компаниялар албатта ишчиларни қисқартиришда давом этади.

 

loading...