Энг оммабоп мессенжер тез орада миллионлаб смартфонларда умуман ишламай қолади!

0

Дунё бўйича энг оммалашган WhatsApp мессенжери айрим қурилмаларда ўз фаолиятини тўхтатади.

Хабарга кўра, мессенжердаги ўзгаришлар 2020 йилнинг 1 февралидан кучга киради. Шундан сўнг қуйидаги операцион тизимли қурилмаларда WhatsApp ишлатиб бўлмайди:

  • iOS 8 ва ундан олдинги версияларда ишлаётган iPhoneларда;
  • Android 2.3.7 ва ундан аввалги операцион тизимлардаги смартфонларда;
  • Windows 10 Mobile тизимли девайсларда.

Айни дамда iOS 8 бошқаруви остидаги iPhone эгалари WhatsAppда янги аккаунт оча олмаяптилар. Келаси йил 1 февралдан эса бу қурилмаларда мазкур мессенжер мутлақо ишламайди.

loading...