Қорақалпоғистонда фуқаро ўлимига сабабчи бўлган капитанга жиноят иши очилди

0

Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида ЙТҲ содир этиб, фуқаро ўлимига сабабчи бўлган капитанга жиноят иши очилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, жиноят ишига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса 2019 йил 4 декабрь куни соат 18.00ларда содир бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли Тахтакўпир тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлинмасида катта инспектор лавозимида ишлаётган, капитан Ж.Хожанов ўзининг автомашинасида Тахтакўпир-Нукус йўналиши орқали ҳаракатланиб бораётганида йўлнинг чап йўналишида кетаётган мотоциклдаги фуқарони орқа томонидан келиб уради. Ҳодиса оқибатида мотоцикл бошқарувчиси Б.Пирназаров воқеа жойида вафот этган.

Мазкур жиноят иши бўйича Тахтакўпир тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-бўлими билан капитанга жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...