Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 12 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Кунингиз енгил кечмайдиганга ўхшаб турибди. Саломатлик бир томондан ғалаён кўтарса, яқинларингиздан ранжиш ва молиявий йўқотишлар иккинчи томондан зарба беради. Асабийликдан сизни унча-мунча тинчлантирувчи дори қутқара олмаслиги мумкин. Шунинг учун шундай бир машғулот топингки, сизни чалғишга мажбур этсин. Севимли хобби ҳам бу вазифани бажара олади. Ухлашга ётишдан олдин албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

12 декабр куни моддий аҳволингиз масаласида қаттиқ қайғуга ботишингиз кутилмоқда. Бунинг устига яқинларингиздан бирининг саломатлиги ёмонлашуви ортиқча юк бўлади. Тадбиркорлар ҳам асабийликдан мосуво қолишмоқчи эмас. Яқин ҳамкорлар билан маълум бир масалада жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида айрим дўстларимиз қўшни шаҳар ёки қишлоққа шахсий иш билан жўнаб кетади. Сафар ўнгидан келади, ишонинг. Моддий манфаат кўрасиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Бугун эгизаклар буржи остида туғилганларни кутилмаган совғалар ва романтик лаҳзалар кутиб қолади. Айниқса, ёлғизларни кутаётган романтик лаҳзалар бир умр хотирага муҳрланиб қолишига сира шубҳа йўқ. Саломатликни эҳтиётланг. Кўзларингизга жабр етишидан сақланинг. Ҳаммомда чўмилиш, контрастли душ саломатлигингиз мустаҳкам тортиши учун хизмат қилади. Кечқурун яқин дўстлар даврасида ширин суҳбатлар қуриб вақт ўтказинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

12 декабрда ўзингиздан кўнглингиз тўлмаслиги туфайли ҳар бир ҳаракатингиздан нуқсон қидира бошлайсиз. Билинг, ич-этини ейиш одамни яхшиликка олиб бормайди. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар илгаригидек яхши эмасми? Муаммолар кўндаланг тура бошладими? Демак, бу муаммони ҳам ўзингиз бартараф этишингиз керак. Зарарли одатлардан воз кечинг. Агар бир-бирингизни қадрласангиз, биргаликда англашилмовчиликларга қарши кураш олиб боринг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Кунингиз олқишлардан, мукофотлардан бошланса сира ҳайрон бўлманг. Сиз шунга яраша хизмат қилгансиз. Шундай ёқимли лаҳзаларга арзийсиз. Кечки пайт кимларнидир иш жойидаги раҳбарлар хизмат сафарига жўнатиши мумкин. Сафардан воз кечманг. Оила аъзоларингиз ҳам сизни юксак баҳолайди. Уларга ҳам ҳурмат-иззат кўрсатинг. Фарзандлар билан меҳрибонларча сўзлаша билинг. Уларга тўғри йўл кўрсатишдан тўхтаманг. Кун келади, натижасини албатта кўрасиз.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

12 декабр куни ҳамкасбларингиз орасида кимлар сизнинг ҳурматингизга арзимаслигини кўрасиз. Лекин буни ҳеч кимга сездирмаслигингиз керак. Рўзғордаги майда-чуйда муаммолар кўп вақт олиши мумкин. Бунинг устига анча-мунча пул сарфлашга ҳам мажбур бўласиз. Кечқурун дўстларингиздан бири чин дилдан суҳбат қуриш ниятида сизга қўнғироқ қилиши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажа олишни унутмасликлари зарур. Кечқурун аллаким қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида олисдан ташриф буюрадиган меҳмонларни қарши олиш билан банд бўласиз. Улар ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз кириб келишади. Иш масаласида эса бир-икки кун дам олиш имконига эгасиз. Дам олиш лаҳзаларингизни маданий тарзда кечирсангиз, фойдадан холи бўлмасди. Бизнес билан шуғулланадиган дўстингиз сизга ҳамкорлик таклиф қилиши мумкин. Ўйлаб кўринг. Қўлингиздан келса, ортиқча пул тешиб чиқмайди.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

12 декабр сиз учун англашилмовчиликлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Қандайдир кўнгилсиз вазиятга тушиб қолиш натижасида шок ҳолатини ҳам бошдан ўтказишингиз ҳеч гап эмас. Кун давомида бир инсон сизга қўнғироқ қилиб қимматли маслаҳатлар бериши мумкин. Маслаҳатларни сабр билан тинглашингизга тўғри келади. Кечқурун баъзилар шамоллашдан безовталанишлари, ўзларини ниҳоятда лоҳас ҳис этишлари мумкин. Даволаниш чораларини кўрмасангиз бўлмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун ишларни тўлиқ уддалашга улгуришингиз лозимлигини унутманг. Сифат биринчи навбатда туришини ҳам эсда сақланг. Акс ҳолда раҳбарларингиздан танбеҳ эшитишингизга тўғри келиши мумкин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Меҳмонларнинг кўнглини олишга, позитив ҳадя этишга ҳаракат қилинг. Меҳмонлар совғасиз келмайди. Демак, сиз ҳам бу марҳаматга совға билан жавоб қайтаришингиз керак. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувга чиқишади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

12 декабр куни моддий аҳволингиз сиз орзу қилгандан ҳам яхшироқ кўринишда бўлади. Агар сўнгги кунларда ҳам иллюзия асирига айлансангиз, бундай даромадни тушингизда ҳам кўрмасдингиз. Спорт билан шуғулланиш натижасида бир олам позитивга эга бўлиш мумкинлигини унутманг. Ортиқча вазндан халос бўлиш учун спортнинг енгилроқ турини танланг. Организмни жисмоний зўриқишга мубтало этишингиздан ҳеч қандай фойда чиқмайди. Саломат бўлинг!

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Олдиндан шахсий ҳаёт ва ишга оид режалар тузишдан сақланинг. Аниқроғи, эртанги ишлар учунгина режалар тузиш билан чекланинг. Хаёлларингизни тартибга солинг. Шундай қилингки, миянгизда бўлмағур ва хунук хаёллар айланиб сизни безовта қилмасин. Ишхонада ўзингизни хафа қилдирманг. Гарчи хафа қилмоқчи бўлган ҳамкасб сиздан анча ёш бўлса-да, барибир уни керакли усуллар ёрдамида тўхтатинг. Тўхтатингки, кейинги сафар ҳар бир гапини ўйлаб гапирсин. Олис сафар бугун саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

12 декабрда куннинг ярмини қоғозбозлик, муҳим ҳужжатларни расмийлаштиришга сарфлайсиз. Пуллар билан шундай ишласангиз эди, кўнглингиз тоғдек кўтарилган бўларди. Тўғри эмасми? Афсуски, моддий аҳволингизни яхшилаш масаласида ижобий гапларни айтишга ҳали эрта. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни ҳаддан ташқари идеалга айлантириб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Бир кун келиб бу нарса сизга қарши ишлай бошлаши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...