ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

АЙИҚ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Айиқ ер юзида бундан 5-6 миллион йил олдин пайдо бўлган.

2. Айиқнинг яқин қариндошлари тулки, ит ва бўрилар ҳисобланади.

3. Энг йирик айиқ сифатида қутб айиғи эътироф этилади. Унинг вазни ярим тоннагача етади.

4. Айиқ икки қават терига эга.

5. Панданинг панжаларида олтитадан бармоғи бор.

6. Айиқлар орасида фақат панда ҳамда оқ айиқ қишки уйқуга кетмайди.

7. Ўрмонда яшайдиган айиқлар дарахтга чиқиш бўйича чемпион ҳисобланишади.

8. Қутб айиғидан ташқари барча айиқ турлари ўсимлик билан ҳам озиқланиш хусусиятига эга. Қутб айиғи эса фақат гўшт билан озиқланади.

9. Оқ айиқ сувда аъло даражада суза олади.

10. Айиқнинг кўриш имкониятлари одамларники билан баравар. Фақат эшитиш ва ҳис этиш хусусияти анча юқори даражада бўлади.

11. Айиқ сути сигирникига нисбатан тўрт карра кўпроқ калорияга эга.

12. Айиқ ёввойи табиат қўйнида 30 йил, ҳайвонот боғларида эса 50 йилгача умр кўради.

13. Айиқнинг Қуёш айиғи деб номланган тури энг узун тирноқ ва тилга эга.

14. Айиқнинг юраги дақиқасига тахминан 40 марта уради.

15. Айиқ рангларни жуда яхши ажрата олади.

16. Оқ айиқ зарурат туғилса, 2, 5 метр юқорига сакрай билади.

17. Айиқчалар онадан юнгсиз туғилади.

18. Айтишларича, айрим айиқлар пиёнисталикдан азобланар экан.

19. Оқ айиқнинг ошқозонига бир ейишда 68 килограмм гўшт жойлашади.

20. Йиртқич айиқ турининг 98 фоизи Аляскада яшайди.

21. Айиқнинг янги туғилган боласи 500 грамм вазнга эга бўлади.

22. Айиқ овчилар қўйган қопқонларни жуда осонлик билан зарарсизлантира билади.

23. Ёши улуғ панда бир мартада 20 килогача бамбукни еб ташлайди.

24. Айиқларнинг панжалари қийшиқ бўлади.

25. Оқ айиқнинг жигари таркибида «А», «И» витамини ҳаддан зиёд кўпчиликни ташкил этади. Шунинг учун мабодо одам айиқ жигарини еса, ўша заҳоти ўлимга юз тутиши мумкин.

26. Айиқ Берлин шаҳри тимсоли саналади.

27. Айиқ ҳақидаги мультфильм ер юзида илк бор 1909 йили намойиш этилган.

28. Йиртқич айиқ одамни бир марта панжаси билан урса, одам албатта ўлим топади.

29. Айиқ урғочиси 2-3 йилда бир марта болалайди.

30. Айиқнинг эркаги урғочисига бола тарбиясида бажонидил ёрдам кўрсатади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...