Бабаяндан сўнг «Локомотив»ни ким бошқариши маълум бўлди

0
«Локомотив» футбол клуби раҳбарияти асосий жамоага кўпчиликка яхши таниш Андрей Фёдоровни бош мураббий этиб тайинлади.

Маълумки, ушбу мавсум якунига этгач Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби Хитой клубидан тушган таклиф туфайли «Локомотив»ни тарк этишди.

Бу орада клуб раҳбарияти бир нечта мураббийлар билан музокара олиб бориб, якунда Андрей Фёдоров вариантига тўхталди. «Темирйўлчилар» 2019 йилги футбол мавсумини айнан Андрей Виталевич қўл остида бошлаб, дастлаб Ўзбекистон Суперкубогида ғолибликни қўлга киритишди, шунингдек Осиё чемпионлар лигасидаги гуруҳ ўйинларини тўлиқ Фёдоров қўл остида ўтказишди.

«Локомотив» Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган «Динамо» билан ўйинда мағлубиятга учрагач, Фёдоров истеъфога чиқарилганди. Бундан буён жамоани яна Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Андрей Фёдоров бошқаради. Андрей Виталевичга ёрдам берадиган мураббийлар штаби клуб томонидан расман эълон қилинади.

loading...