«Беқарор» сериалидаги Гулхоним ҳақида..

0

«Беқарор» сериалида Гулхоним ролини ўйнаган жажжи қизалоқ томошабинларни ўзига мафтун этди. Чиндан ҳам, қизалоқнинг ёқимтойлиги, ҳозиржавоблиги, зийраклиги ҳар қандай одамни қойил қолдириши ажабланарли эмас. Сериалда Гулхонимни жажжи актриса Эбрар Аля Демирбилек ўйнади.

Эбрар Аля Демирбилек 2013 йил 30 сентябрда Туркиянинг Истанбул шаҳрида туғилди. Унинг отаси Эрдал  — савдо дўкони эгаси. Онаси Лайло — уй бекаси. Эбрарнинг Судэ исмли опаси бор.

Ота-онаси Эбрарни туғилганиданоқ машҳур қилишни истади. Илк бор Эбрар уч ёшида «Сен ҳаёт деб атайдиганинг» сериалида экранда кўриниш берди. Бир йил ўтмай уни бошқа сериал  — «Ёлғончи дунё»да суратга олишни бошлашди. Бу лойиҳада у Дефне ролини ўйнади.

2015 йилда Эбрар «Сен меникисан», 2017 йилда «Тугмали қаҳрамонлар» сериалида суратга тушди. 2017 йилда «Боладан билиб ол» кўрсатувини ҳам олиб борди. 2018 йилда эса «Ҳуркуш: само қаҳрамони» сериалида Веҳижанинг қизини ўйнади. Худди шу йили «Фаришталар севгиси» сериалида суратга тушди.

2019 йилда Эбрар суратга тушган «Беқарор» сериали томошабинлар орасида жуда оммалашди. Жажжи қизалоқ бу роли билан мухлислар қалбини забт этди.

Эбрар олти ёшгача сўрғич сўрарди, у шу тариқа ухлаш олдидан хотиржам бўларди.

Эбрар Аля Демирбилек ҳозир ҳам турли реклама роликларида суратга тушади, асосан, болаларнинг либосларини реклама қилади.

Жажжи актрисанинг «Инстаграм»да ҳам ўз саҳифаси бор, уни онаси юритади.

Эбрар Аля Демирбилекнинг менежери  — Серҳат Турхан.

loading...