Даврон Файзиев: “Қуръагача ўз вариантларингизни ўйлаб кўринг”

1
Хабарингиз бор, ЕЧЛ жорий мавсум плэй-офф босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлди. Таниқли спорт журналисти, спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев бу ҳақда ўз фикрлари билан бўлишди.
“УЕФА чемпионлар лигаси тарихида биринчи бор плэй-офф иштирокчиларининг барчаси кучли бешлик чемпионатлари клубларидан иборат. Бу эса кучли жуфтликлар сони ошишига хизмат қилади. Гуруҳ босқичларида хет-трик ва покерлар сони бўйича рекорд ўрнатилди. Кеча Жесус учта ургач уларнинг сони 9 тага етди. «Интер»ни айтмаса (аслида уям муносибларга ютқазди) кучли клублар турнирни тарк этмади.
Буёғига эътибор қуръага қаратилади. 5 та мамалакат вакиллари бўлгани учун жуфтликларни таҳмин қилиб кўриш осонлашди, бир мамлакат жамоалари рақиб бўлмайди. Битта гуруҳда ўйнаганлар ҳам тушмаслиги вариантларни яна қисқартиради. УЕФА қуръани 16 декабрь душанба кунига белгилаган. Унгача эса ўз вариантларингизни ўйлаб кўринг”, – дея ёзган telegram’даги саҳифасига Даврон Файзиев. 
loading...

1 ТА ФИКР

  1. Ювентус – Лион
    Ливерпол – Реал М
    Ман.Сити – Наполи
    Барселона – Тоттенхам Хотспур
    Бавария – Челси
    Лейпциг – Атлетико М
    ПСЖ – Аталанта
    Валенсия – Боруссия Д

Comments are closed.