Forbes журналининг Ўзбекистондаги нашрига ким бош муҳаррир бўлади?

0

Forbes Uzbekistanнинг бош муҳаррири Анастасия Новикова бўлади. Сўнгги маълумотларга кўра, у бир вақтнинг ўзида ҳар икки таҳририят – журнал ва сайтга бошчилик қилади.

“Охирги йилларда кўплаб мамлакатларга ривожланиш ва очиқлик мисоли бўлиб кўринаётган Ўзбекистонда Forbesни ишга тушириш мен учун жуда фахрли ва ҳаяжонли иш. Бироқ мен бу ердаги бизнес муҳит аллақачон халқаро номга эга жиддий нашрни кутаётганини кўряпман”, деган Анастасия Новикова.

Айни пайтда журналнинг Ўзбекистондаги нашри учун жамоа йиғиш давом этяпти. Қиш тугамасдан унинг сайти ишга тушади, баҳорда эса журналнинг биринчи сони чоп этилади.

Анастасия Новикова 2014 йилда Forbes Kazakhstan нашрида сайт бош муҳаррирининг ўринбосари сифатида ишлай бошлаган, 2016 йилдан бошлаб унга етакчилик қилган.

Эслатиб ўтамиз, декабр ойи бошида Forbes журнали Ўзбекистонда ҳам нашр этилиши маълум бўлганди.

Таҳририят биноси Тошкентда жойлашади. Ҳозирча унинг қоғозли кўриниши, яъни, журнал рус тилида чиқади, сайт эса бирданига икки тил – ўзбек ва рус тилларида ишлашни бошлайди.

loading...