Гитлер наркотик истеъмол қилганми, унинг амалга ошмаган режалари ҳақида фактлар…

0

1. Гитлер Россия пойтахти Москва шаҳридаги жами тирик жонни қириб, шаҳарни сувга чўктириб юборишни режалаштирган. Бунинг учун аввал алоҳида сув омбори қуришни мўлжаллаган.

2. Немислар генерали Эрвин Роммель Гитлернинг асирликдаги еврейларни оммавий тарзда ўлдириш ҳақидаги буйруғини бажаришдан бош тортган.

3. Адольф Гитлер болаликдан рассом бўлишни орзу қиларди. Аммо Венадаги архитектура мактабига кириш имтиҳонларидан ўта олмаган.

4. Гитлер 1942 йилдан то ўлимигача, аниқроғи, 1945 йилга қадар наркотик истеъмол қилган. Шу сабабли қўл остидаги армия фашистларига ҳам доимий равишда наркотик тарқаттирган.

5. 1936 йили Гитлер Берлинда ўтган олимпия ўйинлари ғолибларига чинор кўчатларини ҳадя қилган.

6. Гитлер тиш дўхтиридан ўлгудек қўрққан. Худди қизлар каби чиройли ёзганлиги учун мактабдагилар маълум вақт уни ҳезалак бўлса керак деб ўйлашган.

7. У Уинстон Черчиллни шоколад конфетига жойланган бомба ёрдамида ўлдирмоқчи бўлган.

8. Гитлер ўсмир пайтида еврей миллатига мансуб қизни севарди. Аммо ҳеч қачон муҳаббатини қизга изҳор эта олмаган.

9. Гитлернинг фамилияси Шикльгрубер бўлиши лозим эди. Аммо отаси 1877 йили Гитлер фамилиясига ўзгартирган.

10. Гитлер вегетариан бўлган. Шу сабабли ҳайвонларни ҳимоя қилишга оид кўплаб қонунлар ўйлаб топган.

11. Гитлер 1924 йили Ландсберг турмасида жазо муддатини ўтаётиб, “Мерседес” компанияси офисига автомобиль сотиб олиш учун кредит беришни сўраб мурожаат этган.

12. Гитлернинг кабинетида Генри Форднинг портрети осиғлик турган. Гўёки Форднинг суратига боқса, фашистлар етакчиси илҳом олармиш.

13. Америка махфий хизмат ташкилоти ходимлари кўп маротаба Гитлернинг овқатига эстроген — аёллар гармонини қўшишга, шу йўл билан уни аёлсифатга айлантириб қўйишга уринган. Бироқ уддасидан чиқа олмаган.

14. Гитлер “Айлурофобия” хасталиги (Мушукдан қаттиқ қўрқиш) билан оғриган. Бундан ташқари, “Метеоризм”дан ҳам азобланган. Бу хасталикка қарши курашиш йўлида 28 хил дори воситасидан фойдаланиб кўрган. Барибир тузалиб кетмаган. Эслатиб ўтамиз, метеоризмга чалинганлар ҳаво ўзгариши туфайли турли оғриқларни бошдан ўтказади. Ўзини ёмон ҳис эта бошлайди.

15. Тўрт ёшида Гитлер сувга чўкиб кетган. Аммо уни бир руҳоний қутқариб қолган экан.

16. 1913 йили Гитлер Сталин билан Венада қўшни бўлиб яшаган. Ҳатто, кафега кофе ичиш учун бирга кириб юришган.

17. Гитлер ва Усама бин Ладеннинг ўлими ҳақидаги хабар бир кунда — 1 май куни эълон қилинган.

 

uza.uz

loading...