МЕҲР – ҲАМИША КЕРАК

0

Ҳикоя қилишларича, қадим замонларда барча ҳис-туйғулар бир оролга дам олиш учун отланишибди. Ҳис-туйғулар яхши дам олишаркан, оролда кутилмаган хабар тарқалди: тўфон яқинлашаётган эмиш ва барчага оролни тарк этиш тавсия қилинибди. Бу қўққис хабар барчани шошириб қуйиб, ҳамма қайикларга шошилибди. Ҳатто шикастланган қайиклар ҳам тузатилиб ишга солинибди.
Фақат Меҳр кетишни истамасмиш. Унинг ҳали қиладиган ишлари бор экан. Осмонда қора булутлар суза бошлагач, у ҳам кетиши кераклигини тушуниб етибди. Бахтга қарши, қайиқларда бўш жой йўқ эди. Меҳр атрофга илинж билан аланглабди. Шу пайт Бойлик қайиқда ўтиб қолибди. «Мени қайиғингизга олинг, Бойлик», – деб илтимос қилибди Меҳр.
«Йўқ, – дея жавоб берибди Бойлик – қайиғим кимматбаҳо нарсалар – олтин ва кумушга тўла. Сенга жой йўқ».
Бироздан кейин Манманлик ўтибди. Meҳp унга: «Менга ёрдам бер, Манманлик! Бир ўзим қолиб кетдим, мени ўзинг билан олиб кет'»- деб қичқирибди.
«Йуқ, ололмайман. Қайиғим ифлос оёқларинг туфайли булғанишини истамайман!»- деб жавоб қилибди Манманлик.
Сўнг Афсус ўтибди. Меҳр ундан ҳам мадад сўрабди. Лекин ижобий жавоб олмабди: «Ололмайман. Мен хафаман. Якка ўзим қолишни ҳоҳлайман».
Кейин Қувонч ўтибди. Меҳр яна ёрдам сўраб мурожаат қилибди. Бироқ Қувонч шу қадар хурсанд экан-ки, атрофга қараб, бировларнинг ғамини еёлмас экан.
Меҳр тобора ҳолдан тойиб, умидсизланиб борарди. Шу он биров уни чақирибди: «Кел, Меҳр, мен сени олиб кетаман». Меҳр ким бу қадар олижаноблик қилганига ҳайрон бўлиб, қайиққа сакраб чиқиб олибди ва кўнгли хотиржам тортибди.
Қайиқда ўтиргач, Меҳрнинг кўзи Илмга тушибди. У ҳайратини яширолмай, қизиқиб сўрабди: «Ҳеч ким мени қайиғига олишни истамаётган пайтда ким мени мардлик қилиб олиб кетишга рози бўлди, Илм?»
«Уми? Вақт эди» – деб жилмайганча жавоб берибди Илм.
«Нега Вақт мени қайиғига олиб, хавфсизлигимни таъминлади?»
«Чунки фақат Вақтгина сенинг буюклигинг ва нималарга қодирлигингни билади. Фақат Меҳр хотиржамлик ва кувонч олиб келади», – деб табассум билан жавоб қилибди Илм.
Ҳа, фаровонликда меҳрни писанд қилмаймиз. Обрўимиз борида ҳам меҳр ҳақида унутамиз. Ҳатто қувонч ва ғамда ҳам меҳр ёдимиздан кутарилади. Фақат вақт ўтиши билангина меҳрнинг муҳимлигини англаб етамиз.
Шундай экан нимани кутяпмиз? Келинг, меҳрни ҳаётимизнинг бир парчасига айлантирайлик!

loading...