МИБ “Xolis fikr” ижтимоий тармоғи – холисона иш юритмади!

0

Жорий йилнинг 11 декабрь куни “Xolis fikr” ижтимоий тармоғида жойлаштирилган “МИБнинг мақсади тадбиркорларни “синдириш”ми?” номли хабар чиқди. Хабарда, “FAMILY GROUP” қўшма корхонаси юк машиналарига қўйилган тақиқ корхона суд қарорида кўрсатилган барча қарзларни тўласа ҳам Бюронинг Бектемир туман бўлими томонидан ечилмаётгани ва бу бўйича ишларни пайсалга солаётгани ҳақида фикр билдирилган. Аммо вазият, аслида, бошқача бўлган…

Аниқланишича, Тошкент шаҳар хўжалик судининг 10.02.2017 йилдаги 10-1618/30973-сонли ижро варақасига асосан, ундирувчи “SOCIETE DE PRODUITS NESTLE S.A” фойдасига қарздор “FAMILY GROUP” қўшма корхона шаклидаги МЧЖ ҳисобидан 1 449 750 сўм ҳамда ундирувчи томонидан тўлаб чиқилган давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатлари ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати давлат ижрочиси томонидан қарздор ташкилот ҳисоб рақамларига инкасса қўйилган ва тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.

Шундан сўнг 27.03.2017 йилда корхона томонидан 1 449 750 сўм ҳамда 7.200 сўм почта харажатлари бўйича қарздорлик тўлаб берилган ва ижро иши тамомланган.

Шу сабабли,  20.11.2018 йилда Бюронинг Бектемир туман бўлими собиқ давлат ижрочиси Ж.Нурматов томонидан ижро иши тамомланган ва ўша куни АТИБ “Ипотека банк” Сергели филиали ва ХАТБ “Hi-Tech bank” филиалларига барча қўйилган тақиқлар бекор қилинган.

Ҳозирда Бюронинг Бектемир туман бўлими иш юритувида “FAMILY GROUP” қўшма корхона юк машиналарига Бюронинг Бектемир туман бўлими томонидан тақиқ қўйиш бўйича суд қарори мавжуд эмас ва тақиқни ечиш масаласи пайсалга солинаётгани ҳақидаги важлар ассосга эга эмас.

Бундан ташқари, ушбу ҳолат бўйича корхона юристининг огоҳлантириши ва илтимосномаси ҳақида ҳужжатлар келиб тушмаган.

Мажбурий ижро бюроси “Xolis fikr” ижтимоий каналини Бюро фаолиятига оид хабар ва маълумотларни ёритишда холисона ҳамда объектив ёндашишга ундаб қолади.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси

loading...