ҚАМОҚ ЖАЗОСИНИ ЎТАГАН ИИБ ХОДИМИ ОҚЛАНДИ!

0

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2014 йил 18 апрелдаги ҳукмига кўра, Ш.Яхёев, Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Суд ҳукмига кўра, Ш.Яхёев 2013 йил 30 мартдан 2013 йил 10 декабрга қадар Ромитан тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келиб, масъул мансабдор шахс бўла туриб, 2013 йилнинг июль ойида Ромитан тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомагистралида фуқаро Норов Амруллони ғариқонуний равишда қўлга киритган нефть маҳсулотларини теговда аниқланмаган шахсларга сотаётган вақтда бевосита жиноят устида ушлаб, хизмат вазифалари талабига кўра ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштириши, унга нисбатан қонуний чора кўрилишини таъминлаши лозим бўлсада, мазкур ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига, шу куни А.Норовдан 200 АҚШ долларини пора тариқасида олган.

Бундан ташқари, у 2013 йил 23 сентябрь куни жиноят устида ушланган И.Норовга енгилроқ чора кўрилишида кўмаклашиш эвазига 3 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни пора тариқасида беришини талаб қилиб, унинг бу борада 3.000 эмас балки 2.000 АҚШ доллари бериши ҳақидаги розилигини олишга эришиб, шу куни соат 600ларда Ромитан тумани Амир Темур кўчасида фуқаро А.Норов воситачилигида 2.000 АҚШ долларини пора тариқасида такроран олган.

Орадан бир неча йил ўтгач Ш.Ёқубов жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судига кассация шикояти киритган.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2014 йил 18 апрелдаги Ш.Яхёевга оид ҳукми бекор қилиб, Ш.Яхёевнинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддаси 3-қисмининг “б” бандида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан тугатилган ҳамда унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган.

 

loading...