Тошкент шаҳрида кўнгилочар масканлар 24 соатлик иш тизимига ўтказилади

0

Тошкент шаҳрида кўнгилочар масканларни 24 соатлик иш тизимига ўтказиш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида Ёшлар туризмини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрини ёш туристлар ташриф буюрадиган Марказий Осиёдаги асосий шаҳарга айлантириш (музей, театр, кино, истроҳат боғлари, ресторан ва кафелар ҳамда шу каби бошқа кўнгилочар масканларни 24 соатлик иш тизимига ўтказиш, янги кўнгилочар масканлар ва оммавий тадбирларни ташкил этиш) мақсадида “Тошкент-ёшлар шаҳри” дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш мўлжалланмоқда.

Бажарилиш муддати – 2020 йил II чорак, ижро учун масъуллар – Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Ортиқхўжаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аққулов), назорат учун масъуллар – Вазирлар Маҳкамаси (А.Раматов).

Шунингдек, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманигача бўлган масофадаги туризм масканларини тарғибот қилиш, ёшларни таништириш ва оммалаштириш мақсадида “Хонобод-Мўйноқ” халқаро ёшлар вело ва мото-марафонини ўтказиш кутиляпти.

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманигача бўлган масофадаги туризм масканларини тарғибот қилиш, ёшларни таништириш ва оммалаштириш мақсадида “Хонобод – Мўйноқ” туризм магистралида ёш туристлар ўртасида квест ўйинлари турмаршрутларини ишлаб чиқиш ҳамда ёшлар орасида танлов ўтказиш кўзда тутилган.

kun.uz

loading...