Тошкент шаҳрида наркотик билан савдо қилаётган яна бир дорихона ёпилди…

0

 

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари яқинда Учтепа туманининг 14-кварталида жойлашган «Регистон фарм» дорихонасида яширинча тақиқланган кучли таъсир қилувчи дорилар сотилаётганини аниқлашди. Бу иш билан дорихона ходими Фарҳод Э. шуғулланаётган экан. Текширувлар жараёнида дорихонада 193 та «Регапен» таблеткалари, 140 флакон «Тропикамид» ва 1100 та «Карбамазепин» кучли таъсир этувчи, тақиқланган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда йиғилган материаллар жиноий иш қўзғатиш учун республика бош прокуратурасига етказилди.

 

loading...