Ўн йилликнинг энг яхши гаджетлари маълум қилинди

0

The Verge нашри поёнига етаётган ўн йилликнинг (2010-2019 йиллар) энг яхши гаджетлари юзталигини тузди.

Рейтингга кўра, 1-ўринни 2010 йилда чиқарилган iPhone 4 смартфони эгаллади.

“iPhone 4 барча яратилган смартфонлар ичида энг чиройлисидир ва бугунги кунда ҳам телефонлар учун асосий андоза бўлиб қолмоқда. Технология ва маданиятни учалик ўзгартира олган бошқа телефон бўлмаган. Кимдир яна шундай нарса чиқариши лозим”, деб таъриф берган смартфонга нашр бош муҳаррири Нилай Патель.

Унинг таъкидлашича, iPhone 4’нинг ойнаванд панеллар ва металл рамадан иборат “бутерброд” кўринишидаги дизайни ҳанузгача долзарб бўлиб қолмоқда, 5 Мпли асосий камераси эса камералар учун сифат стандартини белгилаб берган. Шунингдек, ушбу смартфон Retina дисплейли илк телефон бўлган ҳамда селфи камера билан жиҳозланган  илк iPhone бўлган.

Шунингдек, рейтингнинг етакчи ўнталигидан Amazon Echo “ақлли” карнайи, Apple MacBook Air ноутбуги, Samsung Galaxy S6 смартфони, Tesla Model S автомобили, Apple AirPods симсиз қулоқчини, Apple Watch Series 3 “ақлли” соати, Microsoft Surface Pro 3 планшети, Sony PlayStation 4 ўйин қурилмаси ва Google Pixel 2 смартфони ўрин олган.

Рейтингнинг охирги ўринларини Magic Leap One аралаш реаллик гарнитураси, HP TouchPad планшети, Juicero Press шарбат сиққичи, Amazon Fire Phone смартфони ва сўнгги ўринни Google Glass “ақлли” кўзойнаги эгаллаган.

 

kun.uz

loading...