Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 13 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Кунингиз кучли босим остида ўтиши кутилмоқда. Асосан кун давомида майда-чуйда ишлар билан ўралашиб қолишингиз мумкин. Лекин уларни якунлаб улгуришингиз керак бўлади. Оиладаги вазифангизни пухта режа асосида адо этишингизга тўғри келади. Тўғри йўлдан чалғишмаса, тадбиркорлар ҳам бугун кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритишади. Айниқса, молиявий масалада омад кафолатланади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

13 декабр куни биринчи навбатда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришингиз талаб этилади. Маош ва мукофот пулларини айнан ўша ишлар ёрдамида қўлга киритасиз, ахир. Кун мобайнида яқинларингизга меҳр-оқибат кўрсатишни ҳам унутиб қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланади. Сал романтикроқ бўлсангиз, суюкли инсонингизнинг кўнгил изҳорларини эшитиш бахтига муяссар бўласиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

13 декабрда нима билан банд бўлишни режа қилган бўлсангиз, меъёрни билишингиз зарур. Бу асосан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлади. Ҳаракатингизни қилмасангиз, ёлғиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлади. Режалаштирган миқдордаги пулга эга бўласиз. Уйдагилар учун совғалар харид қилишни ҳам унутиб қўймасангиз бас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Миянгизга бир-биридан буюк ва ажойиб ғоялар қуйилиб келади. Фақат уларни ҳақиқатга айлантириш масаласи негадир секинлашиб қолиши мумкин. Шунинг учун оқимга қарши сузишингиз тавсия этилмайди. Кечки пайт рўзғордаги бир қатор муаммолар бўйнингизга осилиб олиши эҳтимолга яқин. Қайсидир жиҳозларни таъмирлаш зарурати туғилса, устасига кўрсатинг. Дўстлардан бири иш масаласида таклиф киритиши мумкин. Рози бўлманг. У сизга ишончли ҳамкор бўла олмайди.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

13 декабр куни ваъда берувчилар жуда кўп бўлади. Аммо ваъдаларнинг ижросидан дарак бўлмайди. Фантазия яхши нарса. Фақат ранжитиб қўйиши ёмон. Моддий аҳволингизни яхшилаш йўлида янги-янги усуллар ўйлаб топишга ҳаракат қилинг. Шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, ҳар бир қадамни ўйлаб босишингиз, ҳар бир гапни ўйлаб тилга кўчиришингиз талаб этилади. Айниқса, ҳамкорлар, шериклар билан келишувларга эришиш жараёнида бу нарса жуда керак бўлади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Энг муҳим ишларни амалга ошириш жараёнида сергакликни қўлдан бермасангиз, кунингиз омадли кечиши аниқ. Ишхонадаги ишлар ҳам силлиқ кечади. Фақат ҳасадгўй ҳамкасблардан эҳтиёт бўлинг. Тўғри, улар сизга рақобатчи эмас. Лекин арзимас харакат билан ишни бузиб қўйиши мумкин. Кечқурун саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Спортзалга боринг, ёки бассейнда чўмилинг. Кимки олис сафарга отланса, албатта омади чопади.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

13 декабрда тақдирнинг кучли зарбасига дуч келмаслик учун бажарилиш имкони бўлган иш борки, барчасини уддалаб улгуришга ҳаракат қилинг. Кўпроқ келажак ҳақида ўй суринг, ўтмишга зинҳор қайта кўрманг. Шерикчиликда ишлайдиганларга нисбатан шахсий манфаатларингизни кўндаланг қўйманг. Бу муносабатларингиз бузилишига сабабчи бўлиши мумкин. Ишга ижодий ёндашинг, энергиянгизни тежанг. Негатив ҳолатлардан қандай йўл билан бўлмасин, қочинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Кун бир жиҳатдан олиб қараганда, яхшидек туюлмаслиги мумкин. Аммо адашасиз. Бугунги кун ўз саховати билан бир умр ёдингизда қолади. Бугунгидек фаоллик ва позитивга ҳеч қачон эга бўлмагансиз, ишонинг. Қачонлардир аразлашган одамлар билан ҳам айнан бугун ярашасиз. Омад шундоқ ёнингизда туради. Уни маҳкам ушланг. Қочиб кетишига йўл қўйманг. Молиявий муаммолар ҳам сиз истагандек осон, ижобий ҳал бўлади. Кечқурун уйингизга олисдан меҳмонлар келиши мумкин. Ҳушёр туринг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

13 декабр куни вужудингиз энергияга лиқ тўлади. Ҳар қандай ёмонликни яхшиликка айлантиришга қурбингиз етади. Муҳаббатда фақат фактларга ишонинг, туйғуларга эмас. Баъзилар куз ҳавосининг таъсиридами, ўзини лоҳас ҳис эта бошлаши мумкин. Саломатлик ҳақида анчадан бери қайғурмай қўйган бўлсангиз, албатта шундай ҳолатга тушишингиз тайин. Поликлиникага бориб келишингизга тўғри келади. Саломатлик ёмон бўлса, ҳеч нарса татимайди.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун шахсий фикрдан кўра жамоатчилик фикри сизни кўпроқ қизиқтира бошлайди. Бу ажойиб. Шу йўл билан ҳамфикрлар сонини кўпайтира оласиз. Шахсий бизнесига эгалар ҳам бугун муваффақиятларга эришишлари кутилмоқда. Фақат пулларингизни шубҳали ишларга тикманг. Хизмат сафарига боришдан бугунча воз кеча туринг. Муваффақиятсизликка учрашингиз эҳтимоли бор. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг. Бош, оёқ оғриғи безовта қилса, мутахассис кўригидан ўтгачгина муолажалар олинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

13 декабрда югур-югурлар оёғингиздан олиши мумкин. Лекин кўнглингизни чўктирманг. Югур-югурлар жамиятдаги ўрнингиз мустаҳкам тортишини таъминлайди. Оилавий ҳаётингиздаги муаммолар осонликчасига бартараф этилади. Жуфтингизга кўп нарса керак эмас. Бир марта жилмайиш қилсангиз, олам мусаффо. Яқинларингизга агрессив муносабатда бўлишдан тийилинг. Ўзингизни қўлга ола билинг. Хотиржамликни шиор қилиб олинг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Балиқ буржи остида таваллуд топганлар бугунги кунни оилавий анъаналар асосида ўтказишни ихтиёр этади. Иш пайтида ҳам яқинларингизга берган ваъдаларингиз тез-тез ёдингизга келади. Бу ишингиз жавобсиз қолмайди. Кечқурун оила аъзоларингиз сиз учун миннатдорчилик сифатида кутилмаган совға ҳозирлаб қўйишганига гувоҳ бўласиз. Саломатлик масаласида жиддий муаммолар туғилиши мумкин. Агар сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, врач қабулига бориш ва муолажалар белгилаш пайти етди.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...