Ўзбекистонга снайперлар винтовкасининг оптик мўлжалга олиш ускунасини бекитиқча олиб кирмоқчи бўлишди…

0

 

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги «С Нажимов» божхона пости ходимлари қўшни давлатдан республикамизга кириб келаётган Д. Ё. исмли шахснинг шахсий буюмларини текширувдан ўтказаётиб снайперлар винтовкасига маҳкамланадиган оптик мўлжалга олиш ускунасини топиб олишди. Қозоғистон фуқароси уни Ўзбекистонга ноқонуний равишда олиб ўтаётганди. Демак, ускунани катта пулга сотишни мўлжаллаган. Харидори ҳам олдиндан маълумлиги эҳтимолдан холи эмас. Албатта, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари барчасини суриштирувлар давомида аниқлашади.

Дарвоқе, республикамизда қурол контрабандаси учун 5 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этишади.

 

loading...