БЕЛОРУССИЯ ПРЕЗИДЕНТИ УЙҚУСИЗЛИКДАН АЗОБЛАНАРКАН. Нега?..

0

 

Белоруссия президенти Александр Лукашенко яқинда тиббиёт университети талаба-муаллимлари билан бўлиб ўтган учрашув жараёнида кечалари уйқусизликдан қийналиб чиқишини айтиб қолди. Президентнинг айтишича, бунга вазирлар сабабчи экан. Кундузи вазирларнинг ҳисоботларини эшитгач, яшашга-да хоҳиши қолмаскан. Тунлари эса шу нарсалар президентга уйқу бермас экан.

— Менинг касбим ҳам худди врачларникига ўхшайди, — дейди Лукашенко. — Врачнинг ҳам кун давомида кайфияти минг марта турланади. Кимлардир шифо топиб керак бўлса унинг пойида тиз чўкади. Аллакимлар аксинча дардига шифо топмагач, врачни бўралаб сўкади. Бу шўрлик врачга оғир ботади. Ҳаётдан тўйиблар кетади. Менинг касбим ҳам худди шундай. Кун бўйи иш жараёнида вазирларимнинг шарофати билан кайфиятим миллион марталаб турланади. Мен ҳам ҳаётдан тўйиблар кетаман. Кечалари бўлса, ухлай олмай азобланаман. Лекин барибир врачларга ҳавасим келади. Врачлик улуғ касб!

loading...