Исроиллик эркак қўшни аёлни ўзбекчалаб сўккани учун 13 минг доллар товон пули тўлади…

0

 

Бу воқеа Исроилнинг Рамла шаҳрида содир бўлган. 2016 йили исми-шарифи сир тутилган эркак маҳалла аҳли иштирокидаги мажлисда қўшниси, «домком» аёлни ўғри, фирибгар, ёлғончи каби ҳақоратлар билан бирга ўзбекчалаб ҳам сўкканди. Бу ҳақоратли сўз таржима қилинганда, «фоҳиша» маъносини бераркан. Аёл сўкишнинг таржимасини аниқлагач, эркакни судга берди. Суд жараёни нақ уч йил давом этди. Эркак аёлни ўзбекчалаб сўкмаганини айтиб қанча тавалло қилмасин, судья Захария Яминий унга ишонмади. Қолаверса, гувоҳлар ҳам эркак ҳақиқатан шундай сўзни тилга кўчирганини тасдиқлашди. Шундай қилиб эркак жабрланувчига 13 минг доллар миқдорда товон пули тўлади. Бундан ташқари, адвокатга берилиши керак бўлган 6500 шекел миқдоридаги пулни ҳам тўлайдиган бўлди.

 

loading...