Жалолиддин Румий: «Ўғлим, маслаҳатимга қулоқ тут, кўп шакар ема»

1

Жалолиддин Румий сўфичиликнинг арконларидан бири ҳисобланади. Кўплаб одамлар унинг олдига маслаҳат ва доно сўзларини тинглагани келишган. Бир куни унинг олдига қўшни аёл ўғли билан келиб, шундай дейди:

– Мен аллақачон барча усулларни қўллаб кўрдим, лекин ўғлим менга қулоқ солмайди. У жуда кўп миқдорла шакар ейди. Илтимос, бу яхши эмаслигини унга айтинг. У сизнинг гапингизга қулоқ солади, зеро, сизни жуда ҳурмат қилади.

Румий болакайга қараб, унинг кўзларидаги ишончни кўриб деди:

– Уч ҳафтадан сўнг келинг.

Аёл таажжубда эди. Ахир, бу оддий нарса-ку! Тушунмадим… Одамлар узоқ ўлкалардан ўз муаммоларини ҳал қилиш учун келишган ва Румий уларга шу заҳотиёқ ёрдам берган… Шунга қарамай, аёл уч ҳафтадан сўнг келади. Румий болакайга яна қараб, дейди:

– Яна уч ҳафтадан сўнг келинг.

Шунда аёлнинг тоқати тоқ бўлиб, гап нимада эканлигини сўрашга қарор қилади. Аммо Румий олдинроқ айтганини қайтаради. Улар учинчи ҳафта келишганда, Румий болакайга дейди:

– Ўғлим, маслаҳатимга қулоқ тут, кўп шакар ема, бу соғлиқ учун зарарли.

– Сиз менга айтяпсизми, бошқа емаганим бўлсин, дея жавоб берди болакай.

Шундан сўнг она ўғлидан кўчада пойлаб туришини сўрайди. Бола кўчага чиққач, она Румийдан нима учун биринчи куниёқ насиҳат қилмагани ҳақида сўрайди. Жалолиддин иқрор бўлиб, ўзи ҳам шакар ейишни яхши кўрганлигини, бошқаларга маслаҳат беришдан олдин, аввалига ўзи бу одатдан воз кечиши лозим бўлганлигини айтади. Аввалига, бунинг учун уч ҳафта етарли, деб ҳисоблайди, аммо адашади…

Устанинг сифатларидан бири шундай: у бошқаларни ўзи босиб ўтмаган йўлдан юришга ундамайди. Уста аввалам бор, ўзига тўғри. Унинг сўзлари ҳақиқат билан уйғун. Бу ерда чанлик ҳикматни эсламай илож йўқ: “Қачонки, раҳмдил инсон ёлғон илмни тарғиб этса, у ҳақиқатга айланади. Қачонки, ахмоқ одам ҳақиқатни айтса, у ёлғонга айланади”.

 

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Румий даврида шакар булмаганку, балки новвотдир, илтимос тугри маълумот беринглар.

Comments are closed.