КЕЛИНГ, КУЛИШАМИЗ!!!

0

 

 

* * *

 

Эркак дарёда олтин балиқ тутиб олди ва деди:

— Олтин балиқча, мени машҳур одамга айлантириб қўй!

— Гап йўқ! Сени янги, умуман даволаб бўлмайдиган касалга чалинтираман!

 

* * *

 

— Учинчи авлод автомобили нима?

— Бу олдинги икки авлод сотиб олиш учун пул тўплаган машинадир.

 

* * *

 

Ўғри шеригидан сўради:

— Бугун ресторанда тушлик қилдингми дейман?

— Сен қаердан била қолдинг?

— Янги пальто кийиб олибсан-ку!

 

* * *

 

— Жоним, 8 мартда сенга нима совға қилай?

— Вой… Ўйлаб кўрмабман…

— Майли, ўйлаб кўришинг учун яна бир йил муддат бераман.

 

* * *

 

Рекламадан:

— Мен сизнинг кир ювиш машинангизни таъмирлашга олиб кетаман.

— Ие… Мен-чи?

— Сиз таъмирга муҳтож эмассиз.

 

* * *

 

Топишмоқ.

— Бувисидан кетди, бобосидан кетди. Нима?

— Бўғирсоқ.

— Йўқ, хотира.

 

* * *

 

Тиш дўхтири беморга деди:

— Бемор, мана сизнинг тишингиз. Қабул қилиб олинг!

Бемор:

— Мана, сиз ҳам курсингизнинг тутқичини қабул қилиб олинг!

 

* * *

 

Бир пашша бошқа пашшадан сўради:

— Кечирасиз, манави курси бўшми?

 

* * *

 

Йигит қизга деди:

— Жоним, агар менга турмушга чиқмасанг, ўзимни соат кечки саккизда жўнайдиган поезднинг остига ташлайман!

— Вой, ўша поездингизга айтинг, соат ўнгача кетмай турсин! Мен ўйлаб олишим керак, ахир!

 

* * *

 

— Оғайни, нега тўйларга умуман бормайсан? Фақат таъзияларга ташриф буюрасан?

— Чунки, таъзияда: «Сизники қачон?» деб сўрашмайди.

 

loading...