Руҳий асаб касалликлари шифохонаси Жуманазар акага ташхис қўйди (фото)

    0

    Ижтимоий тармоқда «ўзга сайёраликлар билан учрашгани» сабаб машҳур бўлиб кетган Жуманазар Раҳмоновнинг Наманган вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонаси томонидан тасдиқланган касаллик диагнози расми тарқалди.

    Экспертлар комиссияси хулосасига кўра, Жуманазар Раҳмонов юриш-туриш, ҳаёт тарзи, хатти-ҳаракатларида атроф муҳитдан қониқмаслик, ўзининг галлюцинатор-фантастик васваса ғоялари таъсирида фантастик кечинмалари, даврий онейроид онг бузилишлари, ўзиинг фикрларида қатъий туриши, айни вақтдаги галлюцинатор-фантастик киритмалари, ўзга олам, ўзга сайёра ҳақидаги қатъий фикрлари коррекцияга тушмаслиги, 1990 йилда ҳам юқоридаги руҳий бузилишлар кузатилгани ундаги «реккурент шизофрения, галлюцинатор-фантастик васваса синдроми» ташхисини тасдиқлайди. Шунинг учун Жуманазар Раҳмонов ақли норасо деб топилади. Руҳий ҳолатига кўра, Наманган вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасида ғайриихтиёрий равишда даволанишга муҳтож, дейилади экспертлар хулосасида.

    Октябрь ойида ўзга олам вакиллари билан учрашган отахон пайдо бўлгани ҳақидаги хабар ўзбек интернетини «портлатганди». Жуманазар ака номаълум мавжудотлар билан учрашгани ва уларнинг оламига бориб, тузалмас дардларга шифо топиш йўлларини ўрганиб келганини даъво қилганди.

    loading...