Самарқанд вилояти ҳоким ўринбосари: “17 ёшли қизнинг онаси телефон қилиб ‘илтимос қизимни қаматиб юборинг’ дейди”

0

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Гавҳар Алимова қизларнинг бузилиб кетишида ота-она айбдорлигин айтди. Бу ҳақда сенатор ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

Сенатор тунги барларда юрган қизлар онанинг айбига кўра ўша ерларда бўлиб қолмоқда. Тунда қиз кўчага чиқса она қандай билмаслиги мумкинлигидан таажубланган. Шунингдек, қизнинг тарбияси оилада берилиши кераклиги, мактаб таълимга жавоб беришини айтган.
“Ҳамма нарса уйда юз бермоқда”, – дейди сенатор.

Алимованинг айтишича яқинда 17 ёшли қиз уйидан чиқиб кетган ва сенаторга онаси телефон қилиб “Илтимос, шу қизимни қаматиб юборинг”, деган. У қиз ичиб, чекиб уйидан чиқиб 10 кунлаб йўқ бўлиб кетар экан. Алимова ўша қизга психолог ёлланганини маълум қилиб ҳозирда психолог қизнинг уйига ҳафтада уч марта бораётганини айтди.

loading...