Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 14 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

14 декабр куни ишни олис келажак режаларини хомчўт қилишдан бошлашингиз тавсия этилади. Чунки ҳали якунига етказмаган ишларингиз кўп. Ҳозирдан режани пухталаб қўйсангиз, вақти келганда албатта ўша ишларни охирига етказасиз ва ҳақини оласиз. Агар янги ғояларингиз бўлса, улар фантастикага ўхшаб кетса ҳам, билингки, албатта амалга ошади. Асосийси, ўзингизга бўлган ишончни йўқотиб қўймасангиз бас. Бугун таваккалчилик сизга фойда келтириши мумкин. Синаб кўринг. Кечқурун айримлар ўқиш, келишувларга шошилиши ёки хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун оилалилар кўпроқ фарзандлари билан тиллашишлари керак. Улар сизни нафақат соғинишган, балки сиздан қимматли маслаҳатлар, насиҳатлар эшитишга ошифта. Ҳар доим ҳам реалистга айланаверишингиз шарт эмас. Бугун қалбингиз буйруғига итоат этган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз ҳам бўлаверади. Ишхонангизда зудлик билан бажариш лозим бўлган ишларни ортга сурманг. Катта тезликда уддалаш пайида бўлинг. Кечқурун ёлғизларни эҳтиросли лаҳзалар кутиб қолади.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

14 декабрда раҳбарларингиз ўта мураккаб вазифаларни зиммангизга юклаши мумкин. Улар мураккаб бўлишига қарамай, сизни чўчита олмайди. Аксинча ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини оширади. Бугун жамоавийлик асосида амалга ошириладиган ишларнинг даромади мўл бўлади. Лекин пул экан деб фақат унинг кетидан қувлаш керак эмас. Ишхонангизда раҳбарлар мукофот пули беради. Лекин пуллар сиз чамалаган каби кўп эмас. Худога шукр қилиб олиб қўяверинг. Баракасини берсин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун ўзингизни ўзингиз койишдан бўшамаслигингиз эҳтимоли бор. Бунинг арзирли сабаби бор албатта. Зиммангизга юкланган вазифаларнинг ярмисини ҳам адо эта олмаган чиқасиз. Ўзингизга нисбатан тажрибаси, билими кўп ҳамкасбларга қулоқ тутишни канда қилманг. Уларнинг билим ва тажрибаси ўсишингизга туртки бўлади. Муҳаббатда оила қурмаганлар бўлғуси жуфтини ранжитиб қўйиши мумкин бўлган ҳаракатлар содир этмаслиги тавсия қилинади.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

14 декабр куни барча ишларингизни ўз вақтида уддалашга ҳаракат қилинг. Кейин қанча талаб қилинса, шунча дам олинг. Тушлик қилишни унутманг. Ўз айбингиз билан кун давомида саломатлигингизга путур етказишингиз хавфи сезилмоқда. Эҳтиётингизни қилинг. Оила аъзоларингиз билан жанжаллашишдан нари бўлинг. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг. Айримларнинг хонадонида бугун кечқурун янги меҳмон дунёга келиши мумкин. Умри билан берган бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Ишга қараб туриб бироз чўчишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Лекин уларни адо этишингиз шарт. Худди ўша ишларнинг орқасидан моддий манфаат кўрасиз. Лекин ишни жамоа бўлган ҳолда бажарсангиз, яна яхши. Жамоавийлик шахсий ҳаётингизда ҳам жуда қўл келади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, қиш совуғидан сақланинг. Дориларни ўз вақтида ичинг. Куннинг иккинчи ярмида кимдир пластик карточкангизга пул ташлаши мумкин. Баракасини берсин!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

14 декабрда атрофдагилар билан тил топишишга ҳаракат қилинг. Кайфиятингиз тушкунлиги боис одамларга фақат нафрат назари билан боқишингиз яхшиликка олиб келмайди. Биргина кайфиятни деб ўзингизни ўзингиз еяверманг-да, позитив олиш пайига тушинг. Тадбиркорлар учун бугун пул жамғариш масаласида қулай имкониятлар бисёр бўлади. Ҳушёр бўлмасангиз, қандайдир шайтоний хаёл сизни йўлдан оздириши ҳеч гап эмас.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Уларсиз бир иш қилишнинг имкони бўлмаса-да, барибир жисмоний зўриқишларни камайтиришингизга тўғри келади. Ҳамма ишни ўз вақтида шундоқ ҳам уддалайсиз. Саломатликни издан чиқарганингиз қолади. Ҳадеганда бировларнинг гуноҳида ҳам ўзингизни айблашдан сақланинг. Айниқса, муҳаббатда оиласизлар шундай кайфиятга тушиб қолишлари мумкин. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергакликни қўлдан берманг. Имкон борича кўча овқатини емасликка ҳаракат қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

14 декабр куни тадбиркорлар яқин шериклар билан муносабатларни янада мустаҳкамлашлари талаб этилади. Шунда рақобатчиларингиз адабини ейди. Сизга деб қазиган чуқурига ўзлари тушади. Одамларнинг ишончига киришда принципиалликдан қочинг. Бу сизга аксинча зиён етказади. Янги манзилга кўчиш, таъмир, харидлар бугун муваффақиятли кечади. нени орзулаган бўлсангиз, орзуларингиз бугун ушалади, ишонинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганларнинг саломатлиги масаласида жиддий муаммолар туғилиш эҳтимоли бор. Кимдир юракдан, яна кимдир асабдан дегандек нолий бошлайди. Агар ўз вақтида оғриқларга барҳам бермасангиз, кейин кеч бўлади. Бугун олис сафарни зинҳор режалаштира кўрманг. Жанжалли вазиятлардан ўзингизни олиб қочинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат ўзингизгагина ишонган ҳолда иш тутинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

14 декабрда оиласизлардан кимдир бировни ёқтириб қолиш туфайли кўплаб километрлар йўл босиши, шу йўл билан кўнгил изҳорини ошкор этиши мумкин. Лекин қанча йўл босманг, бу арзийди. Оилалилар эса жуфти билан арзимас баҳона туфайли жанжаллашиб қолиши мумкин. Бугун саёҳат, табиат қўйнида дам олиш ва харидлар хайрли кечади. Фақат сотиб олинадиган маҳсулотнинг сифатини албатта кўздан ўтказинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун балиқ буржи вакилларининг кайфияти аъло даражада бўлади. Шу нарса барча тўсиқларни осон енгиб ўтишингизда ёрдам беради. Мартабангиз пиллапоялари бўйлаб дадил одимлай борасиз. Қисқа фурсатда эришган натижаларингизни кўрган ҳасадгўйлар тамом бўлиши аниқ. Агар пул масаласида муаммо пайдо бўлса, ўз куч, имкониятларингизга суянинг. Оқимга қарши сузишга асло урина кўрманг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...