2019 йили дунё бўйича 75 нафар журналист ўлим топди…

0

 

«Press Emblem Campaign» нодавлат ташкилотнинг Женевада эълон қилинган докладига кўра, 2019 йили то шу кунга қадар жами 75 нафар журналист 26 та давлатда ўлдириб кетилган. Аммо бу ўтган йилдагига нисбатан кам. 2018 йили ўлдириб кетилган журналистлар сони 113 кишини ташкил этганди.

Бундан ташқари, 2019 йили кўплаб журналистлар яраланган, қамоққа олинган, уларга қарши ҳужумлар уюштирилган, қийноққа солинган.

Давлатлар мисолида ҳисобланадиган бўлса, Мексикада бу йил 13 нафар, Афғонистонда 8 нафар, Покистонда 8 нафар журналист ўлим топган. Кейинги ўринларни Сурия (6 киши), Гондурас (5 киши), Филиппин (4 киши) эгаллади. Украина, Англия, Ҳиндистон, Бразилия, Гаити, Индонезия ва яна бир қатор давлатларда ҳам журналистлар ўлими кузатилган.

Сўнгги ўн йил ичида эса жами 1174 нафар журналист ўлдириб юборилган.

 

loading...