«Ғаройиб ҳодисалар изидан»: «ҲЕЧ ҚАЧОН УХЛАМАЙДИГАН БОЛА…»

0

 

Ҳамма билади. Одам зоти борки, уйқусиз узоқ вақт юра олмайди. Уйқу ёрдамида мия ва бошқа тана аъзолари дам олади. Агар уйқуси кела қолмаган тақдирда ҳам барибир вақти келиб уйқу комига тортиб кетади. Башарти шунда ҳам ухламаса, икки ҳафтадан кейин албатта ўлим топади. Негаки, бу зўриқишни юрак ҳамда бош мия кўтара олмайди.

Америкалик Ретт исмли болакай эса туғилгандан бери умуман ухламабди. У 2006 йили Шеннон ва Дэвид Лемблар оиласида дунёга келган. Жуда ҳаракатчан бола. Лекин уйқу пайти етганда ҳам ўшандай фаоллигича қолаверади. Ухламайди. Уйқуси ҳам келмайди.

Дунёнинг манаман деган дўхтирлари Реттни текширувдан ўтказишди. Аммо бош қашишдан нарига ўта олишмади. Фақат буни касалликка йўйиб, хасталикни «Арнольд-Киари» деб номлай олишди холос. Ажабланарлиси, Ретт уйқусизликдан организмида салбий ўзгариш сезгани ҳам йўқ. Даҳшатлиси, агар одам икки ҳафта ухламасдан ўлим топадиган бўлса, унақанги ҳафталарнинг қанчаси ўтиб кетди. Ретт ҳануз уйқусизликда давом этмоқда.

Астағфирилло!!!

 

loading...